Sizin Reklam Burada
Xəbər lenti
03-12-2022
02-12-2022
BÜTÜN XƏBƏRLƏR

Könül yolçuluğu - uğurlu yoldadı: bu dəfə yol yoldaşımız Kəmalə Abiyevadı

Tarix: 19-11-2022 11:14     Baxış: 3307 A- / A+





                       Kəmalə Abiyeva

 
 Nəğməkar, vətənərvər, tanınmış şair, publisist, könüllər yolçusu Kəmalə Abiyevanın bu yaxınlarda Muğam Mərkəzində tarixi zəfərimizə, Şuşamıza həsr olunan “Qələbədir adın“ musiqili mono tamaşasının, Azərbaycan İstiqlal Muzeyində “Torpaq”  kitabının təqdimatı oldu. Kəmalə xanım qəhrəman oğullarımız haqqında daima yazılar qələmə alır, onları tərənnüm edir. Neçə-neçə mahnı mətnlərinin müəllifidir, gözəl şairimiz. Könlünün yolçuluğunda, könülləri vəsf etməkdədir. “Azərbaycandan Özbəkistana könül yolçuluğu” kitabında da Kəmalə Abiyevanın şeirləri yer alıb. Sevimli şairimizə can sağlığı, yaradıcılıq uğurları arzu edirik. 

Təqdim edir: Nazilə Gültac, şairə, həkim,
"Könül yolçusu" layihəsinin rəhbəri




КАМОЛА АБИЕВА 

Шоира, ёзувчи. Мутахассислиги ўқитувчи. Озарбойжон Ёзувчилар Уюшмаси идора ҳайъатининг аъзоси, шеърларига куйлар басталанган, Боку шаҳрида истиқомат қилади.


ШАҲИД ОНАСИ

Бошингни кўксимга қўймоқ истайман,
Қўрқаман ногаҳон ранжитмай сени.
Туйиб қолсанг қалбимдаги арзу-холимни,
Кечираолмайсан дея қўрқаман мени.

Бошингни кўксимга қўймоқ истайман,
Қўрқаман кичрайиб, майдаланаман.
Англаб қалбингдаги оғриқларингни,
Ўзим, ўз кўзимдан тушиб кетаман.

Тасалли этмоққа сўз ҳам тополмай,
Тилимдан осилиб-сўзим уялар.
Боқишинг ҳар ённи ўраса ҳайхот,
Юзингга боқмоққа кўзим  уялар.

Ойу-йилларинг,умринг бўлакли,
Мен у бўлакларни тикаолмайман.
Фарзанд ҳасратига тўқилибсан сен,
Сени бу ҳасратдан сўка олмайман.

Ўнгингда ёлғондан не ҳам дер эдим?
Биламан тузалмас алам яраси.
Битта ҳақиқат бор мағрур туришинг,
Яшнатар бу юртни,шаҳид онаси.

Бўйнибукук  бўлсанг, бирор он агар,
Бу азиз тупроқ ҳам бўйнини эгар.
Кўзингдан бир томчи ёш тушса магар,
Қорабоғ ўзи ҳам кўз ёши тўкар.

Руҳи тинчимайди йигитларимнинг,
Юрагинг сизласа шаҳид  онаси.
Тупроққа жон берган шаҳидларимнинг,
Симиллар тинмайин  ватан яраси.

Бу тупроқ ҳаммага она эмасдир,
Номарднинг,қўрқоқнинг ватани бўлмас.
Тарбия қилолмас мардни ҳар аёл,
Ҳар она бағридан шаҳид туғилмас.

Йиғлама кўзингнинг ёшини арт сен,
Сенинг кўз ёшингда бу юрт бўғилар,
Ай,муқаддас аёл,сенинг бағрингдан,    
Шаҳид туғилмайди,ватан туғилар.


ШИКОЯТИМ БОР

Энди сабр этмоққа сабрим ҳам етмас,
Сенинг яратганинг, дунё йиқилар.
На дарахт дарахтга ўҳшайди энди,
На қияликка ўҳшаб, қиялик турар.
Тикан билан гулнинг фарқи билинмас.
Саволга қоришди бутун жавоблар,
Тангри,менинг сенга шикоятим бор.

Азроил бир эди, дўниб минг бўлди,
Шайтонга алданган бугун  кўпайган,
Шайтонга тош отган бошлар кўпайиб,
Шайтонга алданмаган чорасиз қолган.
Шайтон ва фариштанинг фарқи билинмас
Жавобга дўнибди бутун саволлар.
Тангри менинг сенга шикоятим бор.

Ҳаёт ҳаёт эмас, тилсим бўлибди,
Яхшилар ёмонга таслим бўлибди.
Севги ҳам нафрат ҳам ботиб гуноҳга,
Ҳақ ҳам,ҳақиқат ҳам ботиб гуноҳга
Ёлғон ва ҳақиқатнинг фарқи билинмас
Жавобсиз қолибди бутун саволлар.
Тангри менинг сенга шикоятим бор.


ЧОРАСИЗЛИК

Йиллар ўтиб кетди мен ҳам кексайиб,
Бир оз яшамоққа мажол топмадим.
Менинг орзуларим менла қариди,
Навқирон сақламоққа  кучим қолмади.

Мен билан қариган орзуларимга,
Сиғиниб ётибман баъзан кечалар.
Мендан аввал ўлган орзуларимга,
Мотам тутаяпман баъзан кечалар.
Ҳар кеча ёқамдан бир умид тутиб,
Мени тонглар сари олиб боради.
Умидвор бўламан,умидларимга,
Бироқ умидлар ҳам мени алдади.


ШУНДАЙ СОҒИНДИМ

Шундай соғиндимки, бу ер юзида.
Булутга айланиб сочилдим кўкка.
Кўкка ҳам  сиғмасдан ерга тўкилдим,
Балки бир томчимни топарсан дея.
Шундай соғиндимки,шундай соғиндим,
На ер,на самога сиғаоламан.
Шундай соғиндимки,чидам,сабот йўқ,
На бир жойга ўзимни йиғаоламан.
Кунлар йилга етди,ўтди кўп замон,
Ойларнинг,йилларнинг ёддоши бўлдинг.
Мен бир дунё қурдим хаёлларимдан,
Сен эса у дунёнинг ёддоши бўлдинг.
Шундай соғиндимки, бу шаҳарда мен,
Бир кўча,бир эшик бўлмоқ истадим,
Дедим, у кўчадан ўтиб яна сен,
Балки у эшикни қоқмоқ истардинг.
Айландинг менинг бир ҳақ ёлғонимга,
Сенли ҳақиқатни кўрмадимки,ҳеч.
Ўзимни алдадим ўз ёлғонимла,
Агар гуноҳ бўлса, гуноҳимдан кеч.
Шундай соғиндимки,сенли қалбимни.
Соғинган қўлимла сўкмоқ истадим.
Шундай соғиндимки,мен сени эмас,
Бошқа бировини севмоқ истадим. 


ҲАЛИ МЕН

Неки борин замон олди қўлимдан, 
Соч оқарди, қорасидан из қолди. 
Юрак ёнди ҳаёлларнинг қўлида
Оташидан ҳақиқатда чўғ қолди. 
 
Димоғдорлар йўлин кесди-билмадим. 
Орзуларим кетар бўлди,келмади.
Умидларим юрагимдан узилиб, 
Аста-секин ховучимга сузилди. 

Орзуларнинг орқасидан қарадим, 
Кунларимга бир оз ғамлар қоришди. 
Тўзимимнинг кўзларидан бўйлаган, 
Инонимга бир озда нам қоришди. 

Ҳаёл тўла, орзу тўла умиддан, 
Тўзимимдан бир тўн бичдим шундай мен, 
Тиккунимча илмоқ-илмоқ сўкилиб,
Ярим юпун яшаяпман ҳали мен.


СЕВГИ АХТАРДИМ

Сендан айрилганда илк бор йиғладим, 
Мен илк бор, илк айрилиққа йиғладим. 
Мени бағринга босганда
Қўлларинг меҳрли эди роҳатландим, 
Сени севганимни англадим, севгини англадим. 
Илк маротаба севдим. 
Бир ўйинчоқ ҳасратидан
Бир роҳатлик ҳасратига улғайдим. 
Ҳар қўлда меҳр,
Ҳар қалбда севги бўлмас, англадим. 
Лоқайд юзлар, бегона кўзлар, 
Қанчаалар ётларни кўрдим. 
Не-не айрилиқлар яшадим,
Неча сохталарни танидим,
Не ёлғонлардан йиқилдим.
Севги ахтардим...
Сенинг каби севганни ахтардим.
Гар топсам сиғинаман унга,
Ва бошқа йиғламайман,она.


ОЗАРБАЙЖОН-ҒОЛИБИЯТ ДУНЁСИ 


Эй Ватаним,сен кўзимнинг қораси,
Сен ўзингсан ҳаётимнинг маъноси.
Ашъорларим бўлсин сенга муносиб,
Эй Ватаним-оналарнинг онаси.

Бир дарахтсан,мен ҳам сенга бутоқман,
Бутоқ бўлсанг,менчи сенга япроқман.
Бир қўшиқсан, менчи ҳар кун,ҳар соат
У қўшиққа муҳтож турган дудоқман.

Бир сийнаман,сенчи урган юрагим,
Бир юракман,сенсан орзу,тилагим.
Яшасам ҳам, яшолмасмаслигим тайин,
Эй ватаним,бўлолмасам керагинг.

Тупроғингни кийиб олгум эгнимга,
Кур Оразни оқизаман кўнглимга.
Хазаримни малҳам қилиб келяпман,
Эй Ватаним деганларнинг кўнглига.

Мағрур сасинг озодлигинг садоси,
Шаҳидларинг барҳаётлик нидоси,
Жўмардликнинг силкинмаган қалъаси!
Озарбайжон-Ғолибият дунёси!


СЕНСИЗ БЎЛГАНДА

Бу кеча соғиндим юлдузлар каби, 
Бу кеча самодан осилиб қолдим. 
Овута олмадим ўз юрагимни, 
Шундайин кечага қисилиб қолди. 

Соғиндим бир оз шамоллар каби,
Бир қўшиқ куйламоқ истадим яна.
Самонинг қўллари ёмғирлар каби,
Шунчаки тўқинмоқ истадим сенга.

Ой кўкнинг ёқасин очганди яна,
Соғинчла бўйланди яна умидим.
Бу тунда кўклардан ойнинг ўрнига,
Бир оз умидимни осмоқ истадим.

Истадим ҳасратли соғинган кеча,
Умид нурларига чулғансин бир оз.
Истадим кўзимга йиқилган кеча
Саҳарга умидла бўйлансин бир оз.


ТОПМАДИМ

Шапалоғинг тўртта бўлди, эй ҳаёт, 
Нега мени урмоқ билан синадинг. 
Нима берсанг ярмин бўлдинг, эй ҳаёт, 
Сен бўлдингу, мен ўзимни қийнадим. 

Алам узра алам келди, тўпладим, 
Яхши не бор, шундай олдинг ҳаётдан. 
Севинч ғамга баробарин топмадим. 
Охир менга нима қолди умрдан?... 

Тенгликларинг шундай мушкул бўлдики, 
Билганларим кўмагимга етмади. 
Жоним чиқди, бошим синди ва лекин, 
Мажҳулларнинг қийматини топмадим.

Tərcümə edən: Gulzira Şarıpova 












Adınız:*
E-Mail:
Şərhiniz:
  • winksmile
    laughing
    angry
Kodu yazın: *
yenilə, əgər kod görünmürsə



Çox oxunanlar




Son yüklənənlər


Axtarış

Reklam

İqtisadiyyat
Media
Ədəbiyyat
İdman
Kriminal
Şou-biznes
Elan
Yazarlar
Təqvim

«    Dekabr 2022    »
BeÇaÇCaCŞB
 1234
567891011
12131415161718
19202122232425
262728293031 
Sorğu


Portalımızı dəyərləndirin.



Çox oxunanlar