Sizin Reklam Burada
Xəbər lenti
22-12-2024
21-12-2024
BÜTÜN XƏBƏRLƏR

Könül yolçuluğu - öz yolunda...

Tarix: 01-11-2022 19:10     Baxış: 2759 A- / A+

Natəvan Dəmirçioğlu

 
 Könül yolçuluğu dünyanın ən müqəddəs, ən gözəl yolçuluğdur. Könüllər fəth etmək, könüllərdə sözdən, sənətdən taxt qurmaqdan yaxşı nə var dünyada.
İllər öncə mən və Türkiyənin  tanınmış  şairi  Coşkun Karabulut Türkiyə ilə Azərbaycan arasında bir “Könül körpüsü” qurduq. Hər il qardaş Türkiyədə və Azərbycanda  ədəbi, mədəni tədbirlər keçirdirik. Könül  körpüsündən keçib “Könül yolçuluğu”na başlamışıq. Məqsədimiz  müxtəlif ölkələrdən, xüsusilə də qardaş türk  ölkələrinin   yazar, şair və  digər sənət adamları ilə birlkdə  olmaq, ədəbi əlaqələri daha da möhkəmləndirmək,  yaxından tanış olmaqdır. Çünki söz yaddaşı ilə yaşayır tarix, millət. Könül körpüləri nə qədər möhkəm olarsa, millətlərarsı mehribançılıq, dostluq da o qədər güclü olar. Bir - birimizi yaxından tanımağa,  çox ehtiyacımız var. Haqq səsimizi  duyurmağın ən böyük yoludur- könül yolçuluğu. . Şükürlər olsun ki,qardaş ölkələrlə  gediş- gəlişimiz artıb. Mədəni, iqtisadi, siyasi əlaqələrimiz günbəgün daha da möhkəmlənir. Beynəlxalq tədbirlərdə görüşürük, yaxından tanış oluruq. Tədbirlərdən sonra da qardaş ölkələrdən gələn dostlarımızla əlaqə saxlayırıq, hətta şəxsi problemlərimizi də dərdləşərək çözməyə çalışırıq. Bir- birimizə mənəvi dayaq olmaq lazımdır. Çünki biz birlikdə güclüyük. Qəhrəmanlıqlarla  dolu uzaq, yaxın keçmişimiz, dünya şöhrətli klassiklərimiz var. Dünya durduqca, söz, ədəbiyyat da yaşayacaq, ədəbi əlaqələr dünyanı yaşadacaq. İki il əvvəl bir qrup Azərbaycanlı sair və yazarlarımızın yaradlıcılıq  nümunələrindən ibarət “Bakıdan Fəthiyəyə könül yolçuluğu” adlı antologiyamız qardaş Türkiyə ədəbiyyatsevərlərinə ərmağan oldu. Hal- hazırda tərtib etdiyim “Azərbaycandan Özbəkistana könül yolçuluğu”adlı bu kitabda  Azərbaycanın bir çox tanınmış şair və yazarlarının yaradıcılığından nümunələr yer alıb. İnanıram ki, bu kitab özbək bacı və qardaşlarımız tərəfindən maraqla oxunacaq. Yolumuz açıq olsun! Könül yolçularına daima öz isti qucağını açan, yaradıcılığımızı işıqlandıran Manevr.az saytında bu kitabda çap olunacaq şair və yazarlarımızın yaradıcılığından nümunələr veriləcək. Bu gün könül yolçumuz, dəyərli yazıçı dostumuz Natəvan Dəmirçioğlunun doğum gününə hədiyyə olaraq, onun bir hekayəsini sizə təqdim edirik.

Nazilə Gültac şair,
yazar AYB- nin üzvü,
“Könül Yolçuluğu” layihəsinin Azərbaycan rəhbəri




НОТЕВАН ДЕМИРЧИОГЛУ                


Нотеван Демирчи қизи Мансурова-Озарбайжон ёзувчи, публицисти. Филология бўйича фалсафа доктори, Озарбайжон Телерадиокомпаниясининг Халқаро радио шўъбаси мудири, Боку Давлат Университетининг журналистика факультети ўқитувчиси. Президент степендианти. Уч қисса, роман, пьеса ва ўнлаб ҳикоялар муаллифи. Китоблари Канада, Москва, Истамбул, Теҳрон ва бошқа шаҳарларда нашрдан чиққан.             



КЕЛАҒАЙ                

(Ҳикоя)

- Бу келағай сенга жуда ярашибди. Қаердан олдинг?
- Қидириб юргандим,топдим.
- Ҳозир  буни топиш жуда қийин масала эди. Ўзи ҳам аввалгилари каби ипакдан. Айтсам ишонмайсиз.  Ҳаммадан келағай сўрардим.Синглимнинг қайнонаси, яна бири опамнинг қайнопаси, қайнопасининг насл-насабида ким бор  ҳаммаси ўзимиздан, қайнонам, қишлоқ кексалари-ҳеч одам қолмаганди мен келағаи сўрамаган.. Қайнонам сўради:-"Сенга қанақа ранглиси керак?"Дедим:-Қандай ранг бўлса ҳам майли. Оқ, қизил, нўхат ранглими, фарқи йўқ. Бу йил ёзда қишлоққа кетганимда отамнинг қўшни қишлоқда яшаган қариндоши оламдан ўтган эди. Отам у ерга таъзия билдиргани кетди ва жуда кеч қайтди. Бир вақт қарасам отам шошиб катта дарвозани очаяпти. Ҳовлимизнинг иккита эшиги бор эди. Ўзимиз фойдаланадиган кичик эшик ва машина  келганда очиладиган катта дарвоза. Отам дарвозани очди. Битта ҳаворанг "Волга" ичкарига кирди. Бу машинадан бир кекса одамни тушириб, айвонга олиб кирдилар. У киши нури заифлашган кўзлари билан атрофга боқар, гўё кимнидир,ниманидир ахтаргандек ҳар нарсага алоҳида диққат билан боқарди. Отам қўй сўйиб зиёфат қилмоқчи бўлганди, у киши кўнмади. Самоварга ўт ёқиб янги чой дамладик. Чой тортилган дастурхонга отам мени чорлади ва мен келиб уларнинг ёнига ўтирдим. -"Бу оқсоқолни тасодифан топиб олдим"-деди отам. Аслида, қаричиликда одамни қулоғи яхши эшитмайдигандек туюлади. Бу қариянинг қулоғи эса яхши эшитарди. У кўм-кўк томирлари чиққан қўлини кўтариб, отамнинг гапини бўлди: - Сен мени эмас, мен сени топдим. Отам кулиб: - Сиз айтгандек бўла қолсин, оқсоқол-деди. У ерда кўп суҳбатлар бўлди. Қисқаси шуки, бу киши ёш бола бўлган чоғларида,уларнинг оиласи отамнинг бобосиникида-Бек саройида қўрғон қоравули бўлиб ишлаган ва ўша ерда яшашган эмиш. У пайтлар кичик ҳизматкор,  ҳизматкор қоравул ва шунга ўҳшаш ходимларнинг яшаш жойи Бек саройида  бўлар экан."Шўро ҳукумати" қурилиб, большевиклар келганда, Беклик саройлари ағдарилди. Биз ҳам у ердан кўчирилдик.   Нимамиз бўлса, кўрпа-тўшак, гилам-палос, идиш-товоқ  ҳаммасини тонг пайти тезда аравага юкладик, янги жойга кўчирдилар. Бекнинг хоними бир-икки мис қозон, патнис, това ва бир юнгли кўрпани юкимизга қўшди. Онам оқшом вақти ўзининг бор безаклари ва баъзи ўзига тегишли омонатларини бир пахтали рўмолнинг орасига солиб тугди. Бўхчани ўнг қўли билагидан ўтказиб, чап қўли билан менинг қўлимдан тутиб,тўғри дарвоза томон йўл олди. Уйда фақат бекнинг аёли,  хоним бор  эди.Онам аёлни чақиргани уялди ва Аллоҳга ушбу хонадонни ўз паноҳингда асра дея илтижо қилиб чиқиб кетаётган пайтимизда, хоним айвон деразасидан  бизни чақириб қолди.  Онам у томонга ўгирилди.Мен ҳам онамнинг қўлидан қўлимни бўшатиб, у томонга қарадим. Хоним икки томонга аланглаб қарадида, онамга букланган бир нарса узатди. Онам у нарсани олиб қўлтиғи остига яширди ва рўмолининг учи билан ёпиб қўйди . Уйга келдик. Онам букланган нарсани чиқариб стол устига қўйди. Бармоғини лаблари устига уч марта қўйиб, бу ҳақда ҳеч кимга, ҳеч нима айтма деган ишорани қилди. Хонада иккимиздан бўлак ҳеч ким йўқ эди. Рўмолнинг орасида бешта олтин танга, бир дона билакузук, ички кийим ва икки дона келағай бор эди. Олтин тангани онам харажатларга сарфлади, билакузукни 41-45 йиллардаги урушда очилган уруш фондига берди, бир харир рўмол эса мен уйланганда келиннинг бошига солинди. Иккита келағайни эса ҳали ҳам қати бўзилмаган холда турибди. Онам уни ё ўрагани уялди ёки Шўро ҳукуматидан қўрқди, ёки бўлмасам хонимдан ёдгор дея сақлаб қўйди. Мен бошқа бир нима дея олмайман. Аммо шуни биламанки, хўб охирги пайтлар онам ўлгандан кейин қизга, келинга  дедимки, у келағайларни бошингизга солинг.Улар "урфдан қолган, нима учун керак" дея ўрашмади.  У ҳамон сандиқда сақланарди. Онам ўлгандан кейин нимаси бўлса ҳаммасини тарқатдилар, ювгичга, муллага бердилар. Келағайларни эса мен бермадим. Сандиғида турибди.   Авваллари аёлларнинг заҳираси сандиқда сақланарди, ҳозиргиларники бир мебел бўлиб, уни эркак ҳам, бола ҳам очаверади, шунингчун ҳайри-барака кўкка чекингандек деди. Эркакни шомда келган мовий рангли" Волга"да кузатдик. Икки кундан кейин мен қўшни такси ҳайдовчиси бўлган йигитдан  мени ўша қишлоққа неча пулга олиб бориб келишини суриштирдим. Ҳайдовчи беш демайман, ўндан пасти қанча берсанг бер деди.. Мен ҳам беш манат бердим. Кетаётиб бир қоп ун, беш кило қанд, чой, конфет олдим, бир челак мева тердирдим ва машинага юклаб, кичкина ўғлимни ҳам ёнимда олиб кетдим. Ўша қариянинг  уйига бориб келағайларни  олиб келдим. Бири оқ, биттаси қизил рангли эди. Дунёнинг ишига қарангки, мен бу келағайларни игна ахтаргандек ахтариб  ҳеч топаолмагандим. Днмак  шунча вақт сандиқда сақланган бу келағайлар мени кутган эмиш. -  Хўш, бу қария  сиз буларни олиб кетгани келганда нима деди? - Нима дер эди? Хохлаган пайтингиз олиб кетаверинг. Ҳалол мол эгасини топади. У меросдир. Мероснинг эса буюк, муқаддас қуввати бор. У қария, дунёкўрган киши эди, кўп қимматли сўзларни гапирди.- "Совет ҳукумати бизнинг бухоро қалпоғимизни, келағайимизни, созимизни, отимизни, мен ҳали қуролимизни демайман,уни  тамоман олди.Бу тўрт нарсамизни  ҳаммасини биздан тортиб олди.. Чунки бу тўрт нарсамиз билан биз ўзимизга жуда ўҳшардик. Бухоро қалпоқ ғайрат, йигитлик , рўмол хонимлик-аёллик, соз руҳ, от эса номус, ҳунардир. Булар бизда бор.  Булар Озарбайжон туркининг ўзиникидир. Ортидан кетиб, елдек учганимиз миллатлар - руслар, овропаликлар, америкаликлар, уларда ҳам кўп устунликлар балки бордир, худди шундай от ҳам бор. Аммо бизда шундай қадриятлар борки, уларда минг йил бундан аввал ҳам, минг йил бундан кейин ҳам бўлмайди. Истасанг кет Овропага, Америкага ҳеч ким сенга тўсқинлик қилмайди, бироқ ўзингники бўлганларни йўқотма. Чунки сеники бўлганлари билан сен ўзингсан. Бошқалардан ажралиб турасан,бошқа миллатлар ичида қайнаб- қоришиб йўқолмайсан. Ўзингники бўлганларни асра, янгила, замонавийлик кашф эт! Изоҳ:Келағай-Озарбайжон аёлларининг нақш урилган тоза ипакдан ишланган миллий рўмоли.

Özbək dilinə çevirən: Gulzira Şaripova,
                         şair, tərcüməçi.

Manevr.az

Xəbəri paylaş







Adınız:*
E-Mail:
Şərhiniz:
  • winksmile
    laughing
    angry
Kodu yazın: *
yenilə, əgər kod görünmürsə



Çox oxunanlar




Son yüklənənlər


Axtarış

Reklam

İqtisadiyyat
Media
Ədəbiyyat
İdman
Kriminal
Şou-biznes
Elan
Yazarlar
Təqvim

«    Dekabr 2024    »
BeÇaÇCaCŞB
 1
2345678
9101112131415
16171819202122
23242526272829
3031 
Sorğu


Portalımızı dəyərləndirin.



Çox oxunanlar