Xəbər lenti
Bu gün könül yolçumuz Nazilə Gültacdı
Nazilə Gültac
Dəyərli şair dostumuz Nazilə Gültac dünən növbəti doğum gününü qeyd etdi. Bu münasibətlə Nazilə xanımı təbrik edir, xoş günlər, yaradıcılıq uğurları diləyirik. Nazilə xanımın Azərbaycan-Türkiyə, Qazağıstan, Özbəkistan və digər türkdilli ölkələr arasında ədəbi əlaqələrin qurulması, genişlənməsi və inkişafında danılmaz xidmətləri var. Bu yolda ona uğurlar diləyir, can sağlığı arzulayırıq!
Şair, tərcüməçi Gülzira Şaripovanın şair, həkim, “Könül yolçuluğu” layihəsinin Azərbaycan rəhbəri Nazilə Gültacın özbək türkcəsinə uyğunlaşdırdığı bir neçə şeirini Manevr.az-ın oxucularına təqdim edirik:
***
Шифокор, шоира, Ёзувчилар уюшмасининг аъзоси. Президент степендианти. Бир қатор мусобақалар ғолиби, 6 та шеърий ва ҳикоялар китоби муаллифидир.
Нозила Гултож ёзувчи, тадқиқотчи, таржимон.
Озарбойжон
МУШКУЛДИР
Кел демоқ осондир, келмоқ мушкулдир,
Қайта яна у ишққа қўнмоқ мушкулдир.
Даста гуллар тутиб келмоқ не ҳожат?
Қалбимнинг дардини туймоқ мушкулдир.
Мушкулдир, барини бошдан бошламоқ,
Битмаган ҳасратни сўздан ташламоқ.
Бўлганни бўлмаган каби яшамоқ,
Сўнган ўтни бошдан ёқмоқ мушкулдир.
Бу хушда, ақлда севги не кезсин,
Севги ерда эмас, самода кезсин.
Қалбимни бергандим, қалбларга назир,
Энди уни қайта олмоқ мушкулдир.
ҚАЙТМА
Умр қатор-қатор сўкилиб кетар,
Юрагинг зарлари тўкилиб кетар,
Ҳар келган негадир ўкиниб кетар,
Кетсанг энди кетгил, ҳеч ортга қайтма.
Ҳар сўнгда бир аввал, аввалда сўнг бор,
Зулмат тунидан сўнг, бир ёруғ тонг бор,
Тоқлик тўққизгача, ундан сўнг ўн бор,
Кетсанг энди кетгил, ҳеч ортга қайтма.
Бахтлими, бахтсизми — қисмат меники,
Тоғнинг кўксидаги йўл — туманники,
Келар йўллар эмас, кетар сеники,
Кетсанг энди кетгил, ҳеч ортга қайтма.
Боқма бу Гултожнинг сўзига ғариб,
Бир кўзи ёш тўкиб, бир кўзи кулиб,
Муҳаббат боғидан ҳижронни териб,
Кетсанг кетавергин, ҳеч энди қайтма.
БИЛМАЙМАН
Ҳали ҳам кўзларим ахтарар сени,
Номинг эшитганда кула билмасам.
Демагин унутдим, унутдим сени,
Не қилай, сенинг-чун ўла билмасам.
Замон ўтар ахир, оқиб сув каби,
Кимларни элтади, келтирар кимни.
Cен менинг қалбимга келганинг каби,
Не қилай, ёнингга кела билмасам...
Сенсиз умрим — куним жафога тўлин,
Йўлларга йўл ясаб, ўтдим бу йўлин.
Ҳасрат ва ҳижрондир бу ўнгу сўлим,
Не қилай, бу дардни бўла билмасам.
Гултож не қилсинки, баҳорни, ёзни,
Умрим кўпи кетиб, қолибди ози.
Азал тақдиримга бўлгандир ёзиғ,
Не қилай, ёзиғин арта билмасам.
ТОРТИҚ ҚИЛАМАН
Мен севинсам, азоб чекканим,
Сен чекмагин менинг чекканим.
Зулм этиб, гуноҳ қилсанг гар,
Савобларим тортиқ этаман.
Юрагимдан минг бир ғам кечар,
Қатор-қатор турналар ўтар,
Мени дарддан, ғамлардан кечир,
Сенга уммон тортиқ этаман.
Ёниб битсам, гар часур-чусур,
Сўрмагайсан-ку, недан, нечун?
Бир онийлик бахтимиз учун
Сенга умрим тортиқ этаман.
АЙРИЛИҚҚА ИНОНДИМ
Ўнгга, сўлга букилиб,
Тоққа қордай тўкилиб,
Хазонларга тикилиб,
Айрилиққа инондим.
Турна дардим тиғлайди,
Гулда шабнам йиғлайди,
Кўзда ёшим улғайди,
Айрилиққа инондим.
Севги ўзи бир гулдир,
Япроқлари тўкилди,
Сўнг бир ҳовуч кул бўлди,
Айрилиққа инондим.
КЎНГЛИМНИНГ ЧЕЧАКЛАРИ
Гулллабди кўнглимнинг ол чечаклари,
Қўй, менда қолмасин, ол, чечакларни,
Кўксингни безагин, Гулли нақш қил,
Устига парда ёй, сол чечакларни.
Шоирдир, қўшиқдир, ишқ парисидир,
Териб қирга отма, нозик таъблидир,
Ғам тўла қалби бор, кўзи намлидир,
Лабларинг-ла ўпгин бол чечакларни
Ҳасрати бор, ҳатто, мағрур тоғида,
Биз ҳам бир чечакмиз умр боғида,
Сен-да қадрлагин, берган чоғида,
Юрагим юзида хол чечакларни.
БУ ЙЎЛЛАРНИНГ УЗУНИ
Бу йўлларнинг узуни —
Қорабоғга кетар йўл.
Эни бўйи баробар,
Адоғи йўқ, нетар йўл.
Бу йўлларинг узуни,
Сўнгсиз орзу карвони.
Текисликдан тоққача,
Бўйи Қорабоққача.
Бу йўлларнинг узуни —
Гул-чечакдан тизими,
Юрсам ютар изимни,
Турсам, ютар ўзимни.
Бу йулларнинг узуни —
Ўтар Жидир адирдин.
Никоҳладим юракка,
Тақиб йўллар узугин.
АЁЛ
Ғариб кўнглим севинтир, юрак доғлама,
Қалби йўқ инсонга умид боғлама.
Бахтдан кулсин кўзинг, ҳеч вақт йиғлама.
Сен ўзинг бир севги, фараҳсан, аёл.
Асрлар кўрмасдан келарлар сани,
Баъзан гул мисоли терарлар сани,
Йўқ бўлсанг, ҳар ёндан сўрарлар сани,
Сенинг муҳаббатинг шарафдир, аёл.
Ўзинг бир мўъжиза, кўрмаган кўрдир.
Қалб сасинг тингламас, демакки, кардир.
Дунёда муаққақ яхши ҳам бордир.
Гўзаллик, севгига сабабсан, аёл!
СЕНИ ИЗЛАБ
Кузнинг туманидан нам ютган толеъ
Турна қаноти-ла айрилиқ ёзди.
Кузнинг умидига ўранган толеъ
Ғариб турна каби, йўлидан озди.
Кўр бўлган бир бахтнинг тутиб қўлидан,
Кезарман кузак ва қиш орасида.
Ёнган бу юрагим сени изларкан,
Ўлими кўз ила қош орасида.
Баъзан бутун умр бўлар кераксиз,
Кунлар оқиб кетар кўзда ёш каби.
Яшаса-да бўлар, ишон, юраксиз,
Яшаса-да бўлар қора тош каби.
МЕНИНГ ДУНЁИМ— СЕВГИ
Ҳасратим қучоғ-қучоғ,
Кўнглимда ёнар бир чўғ,
Қушдек учарман бу чоғ,
Менинг дунёим — СЕВГИ.
Ойим, куним, кундузим.
Заминим ва кўк юзим,
Йиғим ва кулар юзим.
Менинг дунёим — СЕВГИ.
Сеҳрига асирман мен,
Ишқига басирман мен,
Сенинг-ла бутунман мен,
Менинг дунёим — СЕВГИ.
Dəyərli şair dostumuz Nazilə Gültac dünən növbəti doğum gününü qeyd etdi. Bu münasibətlə Nazilə xanımı təbrik edir, xoş günlər, yaradıcılıq uğurları diləyirik. Nazilə xanımın Azərbaycan-Türkiyə, Qazağıstan, Özbəkistan və digər türkdilli ölkələr arasında ədəbi əlaqələrin qurulması, genişlənməsi və inkişafında danılmaz xidmətləri var. Bu yolda ona uğurlar diləyir, can sağlığı arzulayırıq!
Şair, tərcüməçi Gülzira Şaripovanın şair, həkim, “Könül yolçuluğu” layihəsinin Azərbaycan rəhbəri Nazilə Gültacın özbək türkcəsinə uyğunlaşdırdığı bir neçə şeirini Manevr.az-ın oxucularına təqdim edirik:
***
Шифокор, шоира, Ёзувчилар уюшмасининг аъзоси. Президент степендианти. Бир қатор мусобақалар ғолиби, 6 та шеърий ва ҳикоялар китоби муаллифидир.
Нозила Гултож ёзувчи, тадқиқотчи, таржимон.
Озарбойжон
МУШКУЛДИР
Кел демоқ осондир, келмоқ мушкулдир,
Қайта яна у ишққа қўнмоқ мушкулдир.
Даста гуллар тутиб келмоқ не ҳожат?
Қалбимнинг дардини туймоқ мушкулдир.
Мушкулдир, барини бошдан бошламоқ,
Битмаган ҳасратни сўздан ташламоқ.
Бўлганни бўлмаган каби яшамоқ,
Сўнган ўтни бошдан ёқмоқ мушкулдир.
Бу хушда, ақлда севги не кезсин,
Севги ерда эмас, самода кезсин.
Қалбимни бергандим, қалбларга назир,
Энди уни қайта олмоқ мушкулдир.
ҚАЙТМА
Умр қатор-қатор сўкилиб кетар,
Юрагинг зарлари тўкилиб кетар,
Ҳар келган негадир ўкиниб кетар,
Кетсанг энди кетгил, ҳеч ортга қайтма.
Ҳар сўнгда бир аввал, аввалда сўнг бор,
Зулмат тунидан сўнг, бир ёруғ тонг бор,
Тоқлик тўққизгача, ундан сўнг ўн бор,
Кетсанг энди кетгил, ҳеч ортга қайтма.
Бахтлими, бахтсизми — қисмат меники,
Тоғнинг кўксидаги йўл — туманники,
Келар йўллар эмас, кетар сеники,
Кетсанг энди кетгил, ҳеч ортга қайтма.
Боқма бу Гултожнинг сўзига ғариб,
Бир кўзи ёш тўкиб, бир кўзи кулиб,
Муҳаббат боғидан ҳижронни териб,
Кетсанг кетавергин, ҳеч энди қайтма.
БИЛМАЙМАН
Ҳали ҳам кўзларим ахтарар сени,
Номинг эшитганда кула билмасам.
Демагин унутдим, унутдим сени,
Не қилай, сенинг-чун ўла билмасам.
Замон ўтар ахир, оқиб сув каби,
Кимларни элтади, келтирар кимни.
Cен менинг қалбимга келганинг каби,
Не қилай, ёнингга кела билмасам...
Сенсиз умрим — куним жафога тўлин,
Йўлларга йўл ясаб, ўтдим бу йўлин.
Ҳасрат ва ҳижрондир бу ўнгу сўлим,
Не қилай, бу дардни бўла билмасам.
Гултож не қилсинки, баҳорни, ёзни,
Умрим кўпи кетиб, қолибди ози.
Азал тақдиримга бўлгандир ёзиғ,
Не қилай, ёзиғин арта билмасам.
ТОРТИҚ ҚИЛАМАН
Мен севинсам, азоб чекканим,
Сен чекмагин менинг чекканим.
Зулм этиб, гуноҳ қилсанг гар,
Савобларим тортиқ этаман.
Юрагимдан минг бир ғам кечар,
Қатор-қатор турналар ўтар,
Мени дарддан, ғамлардан кечир,
Сенга уммон тортиқ этаман.
Ёниб битсам, гар часур-чусур,
Сўрмагайсан-ку, недан, нечун?
Бир онийлик бахтимиз учун
Сенга умрим тортиқ этаман.
АЙРИЛИҚҚА ИНОНДИМ
Ўнгга, сўлга букилиб,
Тоққа қордай тўкилиб,
Хазонларга тикилиб,
Айрилиққа инондим.
Турна дардим тиғлайди,
Гулда шабнам йиғлайди,
Кўзда ёшим улғайди,
Айрилиққа инондим.
Севги ўзи бир гулдир,
Япроқлари тўкилди,
Сўнг бир ҳовуч кул бўлди,
Айрилиққа инондим.
КЎНГЛИМНИНГ ЧЕЧАКЛАРИ
Гулллабди кўнглимнинг ол чечаклари,
Қўй, менда қолмасин, ол, чечакларни,
Кўксингни безагин, Гулли нақш қил,
Устига парда ёй, сол чечакларни.
Шоирдир, қўшиқдир, ишқ парисидир,
Териб қирга отма, нозик таъблидир,
Ғам тўла қалби бор, кўзи намлидир,
Лабларинг-ла ўпгин бол чечакларни
Ҳасрати бор, ҳатто, мағрур тоғида,
Биз ҳам бир чечакмиз умр боғида,
Сен-да қадрлагин, берган чоғида,
Юрагим юзида хол чечакларни.
БУ ЙЎЛЛАРНИНГ УЗУНИ
Бу йўлларнинг узуни —
Қорабоғга кетар йўл.
Эни бўйи баробар,
Адоғи йўқ, нетар йўл.
Бу йўлларинг узуни,
Сўнгсиз орзу карвони.
Текисликдан тоққача,
Бўйи Қорабоққача.
Бу йўлларнинг узуни —
Гул-чечакдан тизими,
Юрсам ютар изимни,
Турсам, ютар ўзимни.
Бу йулларнинг узуни —
Ўтар Жидир адирдин.
Никоҳладим юракка,
Тақиб йўллар узугин.
АЁЛ
Ғариб кўнглим севинтир, юрак доғлама,
Қалби йўқ инсонга умид боғлама.
Бахтдан кулсин кўзинг, ҳеч вақт йиғлама.
Сен ўзинг бир севги, фараҳсан, аёл.
Асрлар кўрмасдан келарлар сани,
Баъзан гул мисоли терарлар сани,
Йўқ бўлсанг, ҳар ёндан сўрарлар сани,
Сенинг муҳаббатинг шарафдир, аёл.
Ўзинг бир мўъжиза, кўрмаган кўрдир.
Қалб сасинг тингламас, демакки, кардир.
Дунёда муаққақ яхши ҳам бордир.
Гўзаллик, севгига сабабсан, аёл!
СЕНИ ИЗЛАБ
Кузнинг туманидан нам ютган толеъ
Турна қаноти-ла айрилиқ ёзди.
Кузнинг умидига ўранган толеъ
Ғариб турна каби, йўлидан озди.
Кўр бўлган бир бахтнинг тутиб қўлидан,
Кезарман кузак ва қиш орасида.
Ёнган бу юрагим сени изларкан,
Ўлими кўз ила қош орасида.
Баъзан бутун умр бўлар кераксиз,
Кунлар оқиб кетар кўзда ёш каби.
Яшаса-да бўлар, ишон, юраксиз,
Яшаса-да бўлар қора тош каби.
МЕНИНГ ДУНЁИМ— СЕВГИ
Ҳасратим қучоғ-қучоғ,
Кўнглимда ёнар бир чўғ,
Қушдек учарман бу чоғ,
Менинг дунёим — СЕВГИ.
Ойим, куним, кундузим.
Заминим ва кўк юзим,
Йиғим ва кулар юзим.
Менинг дунёим — СЕВГИ.
Сеҳрига асирман мен,
Ишқига басирман мен,
Сенинг-ла бутунман мен,
Менинг дунёим — СЕВГИ.
Xəbəri paylaş
Çox oxunanlar
Son yüklənənlər
Axtarış
Reklam
İqtisadiyyat
Ədəbiyyat
Kriminal
Şou-biznes
Yazarlar
Emil Rasimoğlu
Sevinc QƏRİB
KƏRAMƏT
KƏRAMƏT
Emil Rasimoğlu
KƏRAMƏT
Sorğu
Portalımızı dəyərləndirin.
Çox oxunanlar