Xəbər lenti
Könül yolçuluğu davam edir...
Sevinc Məmmədova
Bu dəfəki könül yolçumuz incə ruhlu, gözəl şeirlər yazan istedadlı şairə Sevinc Məmmədovadır. Sevinc xanımın Gülzira Şaripova tərəfindən özbək dilinə çevrilmiş bir neçə şeirini Manevr.az saytının oxucularına təqdim edirik.
Nazilə Gültac şair, həkim,
“Könül yolçuları“ layihəsinin Azəraycandakı rəhbəri
СЕВИНЧ ҲАЗРАТГУЛИ ҚИЗИ МАММЕДОВА
Шоир-публицист, Озарбойжон Ёзувчилар уюшмасининг ва Журналистлар уюшмасининг аъзоси. Республиканинг матбуот органларида доимий равишда мақолалари, шеърлари чоп этилади. ”Сукутнинг саси” номли шеърлар китоби ва ўнлаб публицистик мақолалар муаллифи.
БИР ПАЙТЛАР МЕНИНГ ҲАМ УЙИМ БОР ЭДИ
Бир пайтлар менинг ҳам уйим бор эди,
Орзуга тўла эди боғчаси-боғи,
Тузаб безагандим хаёлларимла,
Қуёшга боқарди меҳмонхонаси.
Ой,юлдуз қўнарди деразасига,
Кечалар севги ила ошиб-тошарди,
Тилаклар қоқарди ҳар кун эшигин,
Бу уйда орзулар қўшалашарди.
Бир пайтлар менинг ҳам уйим бор эди,
Дарбадар шамоллар топмасди йўлин,
Остонада гул-чечак очарди ҳар кун,
Қурмаганди фалак ҳали минг ўйин...
Мен ҳали билмасдим золим дунёнинг,
Зар тоши остида аграблар ётар,
Баъзан энг самимий, соф орзулар ҳам,
Манзилдан адашиб гуноҳга ботар...
Боғини тикан босди,еллар талади,
Бир пайтлар менинг ҳам уйим бор эди...
ХОТИРАЛАР БИР УМРДИР
Яна бир оқшомда бўҳтон қоришар,
Тун чордона қурар кўхна тахти
Кезиб хорғин тушар кўкларда саҳар,
Етар севишганлар висол вахтига.
Чўғ тушар кўкларнинг юлдуз пайидан,
Кўзимда ўчоқлар дарз кетар яна,
Кундузлар синмаган мағрур ғурурим
Кеча хотирига сотилар яна.
Хорғин хаёлимни қувар субҳ каби.
Номингла бошлайди само бир эртак.
Сўнг юлдуз сўнгача тортиб оборар,
Фурсат ўтгунича узилар юрак.
Севинчим,ғамларим қоришиқ тушган,
Ҳақиқатим,эртагим-бор бўлган надир?
Балки хотиралар шундай умрдир,
Балки умр ўзи бир хотирадир.
СЕН МЕНИНГ СУРАТИИМНИ ЮРАГИНГА ЧИЗ
Сен менинг суратимни юрагинга чиз,
Шунда узоқ бўлар ғам юрагингдан,
Сақла юрак остида, қилгил тўтиё,
Қўй сени асрасин чангдан, тумандан.
Сен менинг суратимни юрагинга чиз,
Ишқли юрагинга хўб яқин бўлгум.
Сен унда бекорга ранжиганингда,
Мен бунда булутдай бўшалиб тўлгум.
Асрайман оғриқдан,аламдан сени,
Юзинг,кўзинга ғам соя солмасин.
Сен менинг суратимни юрагинга чиз,
У севган юрагинг кучдан қолмасин.
Чиз менинг суратимни,юрагинга чиз,
Балки юрагингни ҳасрати битар,
Сенга сири пинҳон,сеҳр билмаган,
Бир эртак сўзласин саҳарга қадар.
***
Кузак тушди бир севгининг гулзорларига,
Сув сақламас кўхна томнинг тарновчалари,
Сузилгунча булутларнинг кўз ёшларидан,
Дарз кетади жон уйининг бўш токчалари.
Ўтганларни хотирлайди, боқади маъсум,
Берк кўчанинг у бошидан танхо,ёт кўча,
Шундай ёғар шамол билан бошма-бош ёмғир,
Йўл бермайди турналарга куздан кўчишга.
Ғамли турар кўзларимда кўхна светофор,
Сўлғин-хира зиёсида тақдир ўқилмас,
Кишанланган қўлларимдек қўйнимда маҳбус,
Бундан ўзга ёлғизликка кимса тутилмас...
Bu dəfəki könül yolçumuz incə ruhlu, gözəl şeirlər yazan istedadlı şairə Sevinc Məmmədovadır. Sevinc xanımın Gülzira Şaripova tərəfindən özbək dilinə çevrilmiş bir neçə şeirini Manevr.az saytının oxucularına təqdim edirik.
Nazilə Gültac şair, həkim,
“Könül yolçuları“ layihəsinin Azəraycandakı rəhbəri
СЕВИНЧ ҲАЗРАТГУЛИ ҚИЗИ МАММЕДОВА
Шоир-публицист, Озарбойжон Ёзувчилар уюшмасининг ва Журналистлар уюшмасининг аъзоси. Республиканинг матбуот органларида доимий равишда мақолалари, шеърлари чоп этилади. ”Сукутнинг саси” номли шеърлар китоби ва ўнлаб публицистик мақолалар муаллифи.
БИР ПАЙТЛАР МЕНИНГ ҲАМ УЙИМ БОР ЭДИ
Бир пайтлар менинг ҳам уйим бор эди,
Орзуга тўла эди боғчаси-боғи,
Тузаб безагандим хаёлларимла,
Қуёшга боқарди меҳмонхонаси.
Ой,юлдуз қўнарди деразасига,
Кечалар севги ила ошиб-тошарди,
Тилаклар қоқарди ҳар кун эшигин,
Бу уйда орзулар қўшалашарди.
Бир пайтлар менинг ҳам уйим бор эди,
Дарбадар шамоллар топмасди йўлин,
Остонада гул-чечак очарди ҳар кун,
Қурмаганди фалак ҳали минг ўйин...
Мен ҳали билмасдим золим дунёнинг,
Зар тоши остида аграблар ётар,
Баъзан энг самимий, соф орзулар ҳам,
Манзилдан адашиб гуноҳга ботар...
Боғини тикан босди,еллар талади,
Бир пайтлар менинг ҳам уйим бор эди...
ХОТИРАЛАР БИР УМРДИР
Яна бир оқшомда бўҳтон қоришар,
Тун чордона қурар кўхна тахти
Кезиб хорғин тушар кўкларда саҳар,
Етар севишганлар висол вахтига.
Чўғ тушар кўкларнинг юлдуз пайидан,
Кўзимда ўчоқлар дарз кетар яна,
Кундузлар синмаган мағрур ғурурим
Кеча хотирига сотилар яна.
Хорғин хаёлимни қувар субҳ каби.
Номингла бошлайди само бир эртак.
Сўнг юлдуз сўнгача тортиб оборар,
Фурсат ўтгунича узилар юрак.
Севинчим,ғамларим қоришиқ тушган,
Ҳақиқатим,эртагим-бор бўлган надир?
Балки хотиралар шундай умрдир,
Балки умр ўзи бир хотирадир.
СЕН МЕНИНГ СУРАТИИМНИ ЮРАГИНГА ЧИЗ
Сен менинг суратимни юрагинга чиз,
Шунда узоқ бўлар ғам юрагингдан,
Сақла юрак остида, қилгил тўтиё,
Қўй сени асрасин чангдан, тумандан.
Сен менинг суратимни юрагинга чиз,
Ишқли юрагинга хўб яқин бўлгум.
Сен унда бекорга ранжиганингда,
Мен бунда булутдай бўшалиб тўлгум.
Асрайман оғриқдан,аламдан сени,
Юзинг,кўзинга ғам соя солмасин.
Сен менинг суратимни юрагинга чиз,
У севган юрагинг кучдан қолмасин.
Чиз менинг суратимни,юрагинга чиз,
Балки юрагингни ҳасрати битар,
Сенга сири пинҳон,сеҳр билмаган,
Бир эртак сўзласин саҳарга қадар.
***
Кузак тушди бир севгининг гулзорларига,
Сув сақламас кўхна томнинг тарновчалари,
Сузилгунча булутларнинг кўз ёшларидан,
Дарз кетади жон уйининг бўш токчалари.
Ўтганларни хотирлайди, боқади маъсум,
Берк кўчанинг у бошидан танхо,ёт кўча,
Шундай ёғар шамол билан бошма-бош ёмғир,
Йўл бермайди турналарга куздан кўчишга.
Ғамли турар кўзларимда кўхна светофор,
Сўлғин-хира зиёсида тақдир ўқилмас,
Кишанланган қўлларимдек қўйнимда маҳбус,
Бундан ўзга ёлғизликка кимса тутилмас...
Xəbəri paylaş
Çox oxunanlar
Son yüklənənlər
Axtarış
Reklam
İqtisadiyyat
Ədəbiyyat
Kriminal
Şou-biznes
Yazarlar
Emil Rasimoğlu
Sevinc QƏRİB
KƏRAMƏT
KƏRAMƏT
Emil Rasimoğlu
KƏRAMƏT
Sorğu
Portalımızı dəyərləndirin.
Çox oxunanlar