Sizin Reklam Burada
Xəbər lenti
22-12-2024
21-12-2024
BÜTÜN XƏBƏRLƏR

Könül yolçuluğumuz uğurlu yoldadı...

Tarix: 30-01-2023 11:15     Baxış: 2648 A- / A+
Qalib Şəfahət


Budəfəki könül yolçumuz  yüzlərlə  insanın qəlbinə,  könlünə məlhəm qoyan    həkim- kardioloq, şair Qalib Şəfahətdir. Hörmətli şairimizə könül yolçuluğunda  uğurlar arzu edirik. Şairin  şair, tərcüməçi Gülzira Şaripova tərəfindən özbək dilinə 
çevrilən bir neçə şeirini Manevr.az saytının oxucularına təqdim 
edirik.

 
Nazilə Gültac
 Həkim, şair “ Könül yolçuluğu” layihəsinin rəhbəri 

***

Ғолиб Шафохат (Багиров Ғолиб Хоним ўғли) Гадабарда туғилган.Шифокор-кардиолог.Бир неча шеърлар китобининг “Сандиқ” номли роман ва ҳикоялар китобининг муаллифи.Озарбойжон Ёзувчилар уюшмасининг аъзоси. Бокуда истиқомат қилади.


ЁЛҒОНЛАР

Киссалар ҳар кун
Ёлғон ташийди уйларга...
Ёлғон билан тўлиб,
Бўшайди уйлар.
Болалар ёлғонни еб ётадилар
Хотинлар ёлғондан
Жилмаяр эрларининг юзига .
Эркаклар ёлғондан туриб ишга кетади.
Идоралар ёлғондан ёпиқ бўлади бирдан,
Ёлғондан дўст бўлур
Бир-бирига инсонлар...
Ёлғондан одам ҳам бўлади.
Одамлар...
Ёлғондан туғилар ёлғонлар
Бироқ,
Ёлғондан ўлмайди инсонлар...

МЕН ЯШАМАЙМАН

Мен яшамайман,
фақат,
ҳар кун,
яшамоқнинг ёнида 
ишга кетаман.
Негалигин билар ҳамма,
мен унда тинчланаман.
Мени унда
кўрганлар бор,
ва билишади,
мен ҳам унда яшаяпман.
Яшамоқнинг ёнида
кўзимни уқалайман,
пешонамни қашийман.
Яшамоқнинг ёнидан
ўтиб кетмоқ,
бориб-келмоқ,
ҳали
яшамоқ эмасдир,..
Судралмоқдир,судралмоқ.
Яшамоққа тўғри,
сурунмоқ.
Дарди кўп буюкдир,
кўзга бошқача
кўринмоқ.

ТУШИМДА БИР ИТ ХУРАР

Тушимда бир ит хурар -
чўлда қор-бўрон эди яна.
Бир қиз оҳ-ноласи
чўкар ичимга.
Тушимда бир ит хурар.
Ёлғиз,танхо  чекинибман
дунёнинг бир бурчига.
Танҳоман яна,
чекилибман танҳолигим.ёлғизлигимга.
Тушимда бир ит ҳурар -
ичим ғурбатдир яна.
Тушимда бир ит ҳурар-
Эҳ!..
Нима ҳам дердим сенга
Уйқумни ит қочирган.

СЕНГА  АСРАЙМАН АКСИНГНИ

Сен йўқсан,
ҳеч бўлмаяжаксан,
аксинг қолган
кўзларимда.
Бошқа ҳеч нарсанг...
Сени кўрмоқ учун
Ҳар кун кўзларимни 
Тикаман кўзгуга
Бир ишора
топмоқ учун
Устини чанг босган
расм каби,
ҳар кун кўзларимни
артаман
кўзларимдаги аксингни
сенга асрайман,
сен йўқсан дея.


У ҚИЗНИНГ ОРЗУЛАРИ

Ўлимчил яраланган
у қизнинг орзулари-
кундузлар ҳар кун
эрин ишга жўнатишдан
боласин мактабга
йўлга солмоқдан,
кечалар
эр қўйнида яширинмоқдан.
Қўллари толиққан
орзулари устига қўймоқдан
Яна усти очиқ қолиб-
совуқ еган бу кеча.
Нафас олаолмас
қалбига яширган хиёнатдан.
Қанчалар ёлғиз ётиш мумкин
Бир орзу бир хаёлла?!.
Ҳар кун уй супурар
узун сочлари билан
меҳмони келади дея
Ҳар кун таом тайёрлайди-
кипригида чўғ олдириб.
Вафосизликдан у яна
умр кечирар-
сарҳад каби.
Ўзи билан жанг қилиб
ўлимчил яраланган
у қизнинг орзулари...


РУҲИМНИ ОСДИМ ШАМОЛГА

Бу қиш менга ситам бўлди.
Руҳимни осдим шамолга.
Кўзим ёшланди,нам бўлди.
Руҳимни осдим шамолга.

Чиқариб осдим безини,
Қуёш қиздирсин юзини,
Йиғиб олдим мен ўзимни,
Руҳимни осдим шамолга.

Бошқа хил йўқдир таъбири,
Чекдим ичимнинг нозини.
Шамол обкетсин чангини
Руҳимни осдим  шамолга.

Қўй кўзимнинг ғами кетсин,
Қўй дардимнинг дами кетсин,
Қўй руҳимнинг нами кетсин,
Руҳимни осдим шамолга.


ЮРАГИНГДА

Кўча ёмон совуқдир, гулим
Ухлат мени юрагингда.
Сен уммон бўл,мен бир қайиқ,
Чўктир мени юрагингда.

Дардга яра тушган каби,
Қалбга қора тушган каби,
Бир оз ғамга тушган каби,
Олиб кетгин юрагингда.

Умр,куни бахти тенг кас.
Бир оз узун,бир оз кенг кас.
Мени сенда ахтарган кас
Топар мени  юрагингда.
Ақлли бил,ё девона
Кечикар йўлим қалбингда. 
Сўнг манзилга сунг унвонга
Етказ мени юрагинга.

ҚЎЛ-БЎЙИН БЎЛАЙЛИК


Менинг кўйлагимнинг енги йўқ,
сенинг кўйлагингнинг бўйинлиги.
Орамизда сарҳад йўқ
бир кўйлак ҳам-
ёт эмасмиз ҳозир.
Қўлимни бўйнинга
Ташлайми ё йўқ?!.
Қўрқаман қўлимни
бўйнингдан айирмоққа
яқинини йиллар давомида
топган
инсонлар каби.
Қўрқмайман- қўлим бўйнингда қолади
Қўрқаман қўлим бўйнингда қолади.
Қўлсиз қоламан, ёки юраксиз?
Мендан қўл, сендан бўйин
Қўлим бўйнингда қолар-
Қўл-бўйин бўлайлик.

КЎЗИНГНИ ОЧ

Кўзингни оч,бир боқай,
Бир бор кўрай ўзингни.
Боқишинг мудрамоқда-
Вароқлайман кўзингни.

Кўзингни оч,юммагин,
Ўрним қайдадир билай.
Қалбим асир тушибди-
Бориб йўлингда ўлай.

Кўзларингни бир оч, боқ,
Кўзларинг не холдадир?
Соғинч етиб келган-у,
Висол ҳали йўлдадир.

Кўз ёшинг қурибдими?
Нафас етмас бўғилдим.
Юрагингда ўлсам ҳам-
Кўзларингда туғилдим.


БЎЙДА

Дард ким эканки,бўйин эгай,
Кўксимдаги бу ғам бўйда.
Оч қалбингни,дастурхон қил
Тизим усти, сийнанг бўйда.

Янги нафас, ун келажак,
Не келса ҳам тенг келажак.
Кутгин янги кун келажак.
Бугун бўйда, кеча бўйда.

Бу умрнинг ўз  сармояси,
Тоғлари бор, қояси бор.
Ҳар куннинг ўз бўёғи бор.
Ё сен бўйда, ё мен бўйда.


Xəbəri paylaş







Adınız:*
E-Mail:
Şərhiniz:
  • winksmile
    laughing
    angry
Kodu yazın: *
yenilə, əgər kod görünmürsə



Çox oxunanlar




Son yüklənənlər


Axtarış

Reklam

İqtisadiyyat
Media
Ədəbiyyat
İdman
Kriminal
Şou-biznes
Elan
Yazarlar
Təqvim

«    Dekabr 2024    »
BeÇaÇCaCŞB
 1
2345678
9101112131415
16171819202122
23242526272829
3031 
Sorğu


Portalımızı dəyərləndirin.



Çox oxunanlar