Xəbər lenti
“Könül yolçuluğu”muz uğurlu yoldadı...
Budəfəki könül yolçumuz, könlü, ruhuyla daima ucalığa can atan dəyərli şairimiz Nəcməddin Mürvətovdur. Şairin, Gülzira Şaripovanın tərcüməsində Özəkistanda çap oluncaq kitabda yer alan şeirlərini sizlərə təqdim edirik.
Nazilə Gültac
şair, həkim,
“Könül yolçuluğu” layihəsinin Azəraycan rəhbəri
Таниқли шоир, Озарбойжон Ёзувчилар уюшмасининг аъзоси, Халқаро Расул Рзо мукофоти совриндори.
НАЖМИДДИН МУРВЕТОВ
ИЗЛАЯПМАН ФУРСАТНИ
Ушлaмадим қўлларингни, йўқ ҳали,
Билмам нечун шунча яқинман сенга?
Сўзламоқчун сўз тополмайман тилга.
Қалбимдаги ҳис-туйғунинг ҳасрати.
Излаяпман учрашмоққа фурсатни.
Ҳар бир сўзинг ҳавом,сувим дегайман,
Ҳар кун сени такрор-такрор эслайман.
Қўнғироғинг тасдиқлайди гумонни.
Овутмоққа жон ёндирган муҳлатни,
Излаяпман учрашмоққа фурсатни.
“Одамови” атайдилар отимни,
Бундайлигим келмайди ҳеч ёдимга,
Орзуйимдек етишсанг гар додимга,
Қурар эдинг яқинликни, улфатни,
Излаяпман кўришмоққа фурсатни.
Кутаяпман ўтиб кетар вақт,замон,
Шундан буркар борлиғимни чанг,туман,
Умидворингман бироз меҳр кутган,
Битирмоқчун кўксимдаги ғуссани,
Излаяпман учрашмоққа фурсатни.
МЕНИНГ КАБИ
Ёдингда қоламанми камми,кўп билмам,
Ахтар менинг каби, эсла мен каби.
Мен тушгандай тушгин ишқнинг ўтига,
Куйгин менинг каби, ён менинг каби.
Ўт олсин нигоҳинг боқишларимдан,
Ёришсин улардан нур шафақли тонг.
Борлиғингни буркасин хушхол ҳаяжон,
Ўзингни баҳтиёр сез менинг каби.
Эҳтиётсиз бўлар сўзлаганинг сўз,
Қалар юрагимга янги чўғ сўнгсиз.
Шундай ҳам чорани ўзинг изла, чўз,
Ёлбор, номига ёлғон айт, менинг каби.
Завқу-шавқ туяйлик бирлигимиздан,
Вақтим, ваъдам бўлсин сенинг вақт ваъданг.
Қўймасман, қўйма сен ҳам умр ўтмасин,
Ўтмасин айрилиқда он менинг каби.
СЕНГА БОҚМАЙМИ?
Аччиқланиб айтасан “боқма менга ҳасратла”,
Гулим,ёқилиб ёнай,яна сенга боқмайми?
Билмайман сен сўрайсан, буни қандай ниятла,
Таъсирсиз онт-омоним, яна сенга боқмайми?
Нокам ишққа жавобни ўзим ўздан ахтаргум,
Бермагай ҳаёт ҳеч не, хаёлларга айлангум.
Ўйлайсан бу холатла сени инсофли дегум,
Атрофингда айланиб, яна сенга боқмайми?
Истагайман, қалбингни нигоҳинг айтсин тилсиз,
Руҳларимиз учрашсин ўзимиздан хабарсиз.
Йўлингда жони қурбон менку асли эвазсиз,
Қурбонлик қилай жоним,яна сенга боқмайми?
Дардларингдан кўксимни тоғлар мисол доғлайман,
Севинч,фарах кўрмайин, ғам-ғуссадан йиғлайман.
Учрашмоққа умидни тасодифга боғлайман.
Ўтсин шундай ҳар оним, яна сенга боқмайми?
БОБОМ УЙИНИНГ ТОШИ
Аста ишла уста,хотирга тегма,
Қайтар қўй жойига, бўлма билмасдан.
Деворни тузат-у, заррача эгма,
Ранжимасин бобом уйининг тоши.
Безиб лоқайдликдан, бегоналикдан,
Боқ,тушиб кетмоқни билмайман қайга.
Очмоқла азоб берар? Буюк туйнукдан.
Кенг йўл кўксимдаги ғамга,ғуборга.
Орқа-аждодимдан эр боболарнинг,
Қўли эркалайди бу қотур тошни.
Мерос не қонмаган биз ёмонларнинг
Айри матлабларга қоришган боши.
Тиз чўкиб, ёлбориб-ёнсам гар кўрган,
Ўтар гуноҳимдан, кечирар мени?
Қайтар қўй жойига, ай девор қурган
Камайтирай ўзимга сўнгсиз таънани.
МЕН КИММАН СЕНГА
Турма узоқ ҳасратинг ёқар, ёндирар жонни,
Айрилиғинг мусибат йилга тенглайди онни,
Йўқдир ахир, қалбимнингбошқа битта яқини.
Борлиғимга кўчибсан,икки руҳга бир бадан,
Сен менинг борлиғимсан, мен кимман сен учун айт?
Кўзларимнинг бус-бутун, қорачиғин нурисан,
Қўлларимнинг қуввати, билагимнинг зўрисан,
Ўт, оташи кўксимнинг, юрагимнинг қўрисан.
Буларсиз не бўлардим,соядек одимлаган,
Сен менинг борлиғимсан, мен кимман сен учун айт?
Керагимсан шундайки, ҳаво, сувим, нафасим,
Менга берган умрга, яшамоқдир ҳавасим,
Фақат меники бўлсанг, етар танҳо мен учун.
Яқинимсанки шундай, билолмайман не учун,
Сен менинг борлиғимсан, кимман мен сен учун айт?
Сен учун мен кимман айт? Бу саволга жавобни,
Не бўларди сўзласанг битирардим азобни,
Нажмиддинман,тўзимни тополмасман табиий.
Сўзлагайсан қай замон?кимман мен сен учун айт?
ЯХШИЯМ БОРСАН
Яхшиям сен борсан,ёки дунёдан,
Безиб кетар эдим,ранжиб кетардим.
Завқ-лаззат туярдим фақат рўёдан,
Қўлимни ҳақиқатдан узиб кетардим.
Яхшиям сен борсан ишон тушунчам
Ботиб беланарди чангга туманга.
Ғам,ғубор бўларди юрагимга жам,
Қолмасди умидим зарра гумонга.
Яхшиям сен борсан,бундан руҳимга,
Энг хуш ифор ила илиқ ел эсар.
Йўқдир сендан ўзга таскин руҳимга,
Заррача қалбимга этгувчи таъсир.
Яхшиям сен борсан,бил Нажмиддинга,
Тангридан туҳфасан,давлатсан,борсан.
Содиқ бўл,содиқдир у ҳам аҳдига,
Яхшиям сен борсан,яхшиям борсан.

Xəbəri paylaş
Çox oxunanlar
Son yüklənənlər
Axtarış
Reklam
İqtisadiyyat
Ədəbiyyat
Kriminal
Şou-biznes
Yazarlar
Emil Rasimoğlu
Sevinc QƏRİB
KƏRAMƏT
KƏRAMƏT
Emil Rasimoğlu
KƏRAMƏT
Sorğu
Portalımızı dəyərləndirin.
Çox oxunanlar