Sizin Reklam Burada
Xəbər lenti
24-04-2024
23-04-2024
BÜTÜN XƏBƏRLƏR

Könül yolçuluğu uğurlu yoldadır

Tarix: 18-01-2023 20:03     Baxış: 3565 A- / A+

Bu dəfəki könül yolçumuz, adı kimi qəlbi, ruhu da dupduru, aydın olan dəyərli, vətənpərvər şair Aydın Qədimoğludur. İlhamını, qələminin gücünü  Laçın dağlarından alan bu gözəl insanın, söz adamının  şair, tərcüməçi Gülzira  Şaripovanın tərcüməsində özəkcəyə çevrilən bir neçə şeirini Manevr.az-ın oxucularına təqdim edirik. 

Nazilə Gültac
Şair, həkim,
 ”Könül Yolçusu” layihəsinin Azərbaycan rəhbəri 



Ойдин Қадимўғли Лочин туманида таваллуд топган. Касби ўқитувчи, “Тонгим 
Лочиндир”,” Тўқсон сари кетаяпман”, “Салом Калбажар,салом Лочин” номли 
шеърлар китоби муаллифидир. Ҳозирда Бокуда истиқомат қилади.




АЛЛОҲ


Дунёда ҳар нени яратган ўзинг,
Тўғри йўлни кўрсат, йўлим бер, Аллоҳ!
Шайтон ҳийласидан узоқларда тут,
Бад сўзли тилларни гунг қилгил,Аллоҳ!

Ўрнида сўзлаб,ўрнида сукут,
Комил инсон бўлмоқ эмасдир осон.
Аччиқ сўз айтмоқдан чекинтиргину,
Ҳар кимнинг тилини бол қилгил,Аллоҳ!

Ойдиннинг сўзлари оталар сўзи,
Ўзига азиздир,ҳар кимнинг ўзи.
Ҳеч кимнинг бировда қолмасин кўзи,
Ҳар кимнинг ризқини мўл қилгил,Аллоҳ!


ЎРНИНГ БИЛИНАР

Кўзимнинг ўнгидан кетмайсан бир он,
Қайерга боқмайин ўрнинг билинар,
Баланд тоғ тикладинг кўксимда Эма!
Қолдирган яраларинг тубсиз кўринар.

Тузалмас аслида қалб яралари,
Эртамга йўқдир заррача ишонч.
Ҳануз тарқамаган тоғлар тумани...
Ҳар хотиранг болдан ширин кўринар.

Фалакнинг бу айрилиғин чеки йўқ
Ожиз Ойдин етим қолди бир умр.
Ҳасрат тўла,чидамоққа тўзим йўқ,
Айро тушдик,у ён салқин кўринар,
Қайга боқсам,унда ўрнинг кўринар.


ЙЎҚОТДИМ

Менинг қалб тўримда абадий борсан,
Сени эмас,ўзимни йўқотганим рост.
Ҳисларим-туйғумда яшарсан мудом,
Сени эмас,ўзимни йўқотганим рост.

Ҳам қибламсан,қиблагоҳим,сен онтим,
Сўнг паноҳим,сўнг умидим,сўнг аҳдим,
Сенсизликдан майдаландим,уландим,
Сени эмас,ўзимни йўқотганим рост.

Абадий бир ғусса яшатдинг,кетдинг,
Оғир ғам юкини юкладинг,кетдинг,
Бир тубсиз қудуққа тошдай ташладинг, кетдинг,
Сени эмас,ўзимни йўқотганим рост.


КЕТЯПМАН

Иссиқ уямдан айрилиб,
Юртимни йўқотиб,кетяпман.
Чидай олмас тоғ бу ғамга,
Юракда дард кетяпман.

Зар отдим тўғри тушмади,
Бирор йўл қўша тушмади,
Нодонлар йўлга тушмади,
Мард келгандим,мард кетяпман.

Яшилбошим кўлга тушмас,
Жайрон,буғу чўлга тушмас,
Бундай фурсат қўлга тушмас,
Иккиланмай,шарт кетяпман.

Ойдинман,бўлдим нечалик,
Меҳмон бўлдим бир кечалик,
Ҳақлади золим кексалик,
Қилди ҳижолат кетяпман.


ЁШЛИК-УМР БАҲОРИ

Ёшлик умр баҳори,
Гул очар,ғунча очар,
Қувиб ғамни,ғуборни,
Гуллар бир чирой очар.

Ёшлик-ғурур,матонат,
Кўрганларни қилар мот,
Ёшлар сирли бир ҳилват,
Тиллар бир чирой очар.

Тез ўтдику бу ёшлик,
Олис,яқин бир онлик,
Чекинар қоронғулик,
Кунлар гўзал очилар.

Ойдин,тўҳта ортга боқ,
Карвонинг кетган қайвақт?
Энди қайта-қайта боқ,
Йўллар гўзал очилар.


Xəbəri paylaş







Adınız:*
E-Mail:
Şərhiniz:
  • winksmile
    laughing
    angry
Kodu yazın: *
yenilə, əgər kod görünmürsə



Çox oxunanlar




Son yüklənənlər


Axtarış

Reklam

İqtisadiyyat
Media
Ədəbiyyat
İdman
Kriminal
Şou-biznes
Elan
Yazarlar
Təqvim

«    Aprel 2024    »
BeÇaÇCaCŞB
1234567
891011121314
15161718192021
22232425262728
2930 
Sorğu


Portalımızı dəyərləndirin.



Çox oxunanlar