Sizin Reklam Burada
Xəbər lenti
22-12-2024
21-12-2024
BÜTÜN XƏBƏRLƏR

"Könül yolçuluğu"muz Guləmayil Muradla davam edir...

Tarix: 14-01-2023 18:36     Baxış: 2418 A- / A+
Guləmayil Murad


Budəfəki könül yolçumuz vətənpərvər sair Guləmayil Muraddır. Kövrək qəlbli şairimizə can sağlığı, uğurlar arzulayırıq. Şair, tərcüməçi Gülzira Şaripovanın Guləmayil xanımın özbək türkcəsinə uyğunlaşdırdığı bir neçə şeirini Manevr.az-ın oxucularına təqdim edirik:


    Гуломаил Мурод (Исаева) шоира, публицист. Озарбайжон Ёзувчилар уюшмаси аъзоси, Президент стипендианти, 30 та кито муаллифидир. Ҳозирда Озарбайжон Ёзувчилар уюшмасида ишлайди. БМТ да Умумжаҳон Сулҳ Федерациясининг аъзоси, сулҳ элчисидир.

ДУНЁ БОШИМДА АЙЛАНАР

Кўзларимни тўлдириб нам,
Дарё бошимда айланар.
Лайлиман Мажнун излаган,
Саҳро бошимда айланар.

Умидларим тўзимдадир,
Орзуларим кўзимдадир,
Тилакларим-сўзимдадир,
Мисра бошимда айланар.

 Гуламаилман, айтаман,
"Адоқсиз ғамга ботаман",
Гуноҳим недир билмайман,
Дунё бошимда айланар.


ИЛАШИБ ҚОЛДИ

Олислаб кетибди қўлинг қўлимдан,
Ғамлар  этагимга илашиб қолди.
Сен сира кетмайсан менинг кўзимдан,
Аксинг қорачиққа илашиб қолди.

Дардинг юрагимдан ўчмайди зинхор,
Умримни туширар ҳечга,билмайди.
Уним ҳам элакдан ўтаолмайин зор,
Кепаги элагимга илашиб қолди.

Аллоҳ этсин бисёр керак майлимни,
Менинг гул майлимни,чечак майлимни.
Кундан-кунга ортган тилак майлимни,
Майлим тилагимга илашиб қолди.

Узса ҳам жонимни изтиробу-ғам,
Агар кўр қилса ҳам кўзларимни нам.
Сендан ўзгасини севаолмасман,
Ишқинг юрагимга илашиб қолди.


КЎНГЛИМНИНГ

Ўз қўллари билан ўзини уриб,
Бу сўзларни ёзар қўли кўнглимнинг.
Тилини айблайди, сўзини урар,
Занжири етмайин далли кўнглимнинг.

Сийнамда ярали кўнгил кўринар,
Кўнгил орасида кўнгил кўринар.
На ғунча кўринар, на гул кўринар,
На гулгун очилар, гули кўнглимнинг. 

Бошга тушган ҳар тош, қабртош бўлмас, 
Кўзимда ғаму-завқ ёнма-ён эмас, 
Юзимдан оқаётган кўз ёшларимас, 
Ораз каби оқар, сели кўнглимнинг. 

Ёнаман, ким  ёнди деб айтади, мени? 
Ахир, ёнганимга ким ишонади? 
Гулхандай ўт олиб, ёнганим сари, 
Бошимга тўкилар, кули кўнглимнинг. 

Йиғлаган яхшими, кулган яхшими?
Яшаган яхшими, ўлган яхшими?
Тангрим,сенинг хаёлингла бўлмоқ яхшидир.
Фақат сенга очилар, тили кўнглимнинг.


ШУНДАЙ НАҒМАСАНКИ...

Мизроб бармоқларинг кўнгил торимга,
Теккан замон ёндирар сариқ сим мени.
Ҳар он исмингни куйламоқдаман,
Сенсиз ким илҳомга келтирар мени?

Бир хуш овози бор, бу таронанинг,
Ишқли юрагимда куйлар чалинди.
Бир лахза исмингни ёдга олдиму,
Бирдан мен истаган нағма олинди.

Сенсиз юрагимни чулғайди фиғон,
Сенингла ҳамиша шодон бўламан.
Сен шундай нағмасан, куйланадиган,
Абадий хонанданг ўзим бўламан.


МАКТУБ

Мактуб олган эдим, бир қиш оқшоми,
Ўчирди бу мактуб қалбдан ғуборим.
Қувончимдан гўё қуш бўлиб учдим,
Мени эслаганмиш, севикли ёрим.

Бу мактуб обкетди ғуссани биздан,
Обкетди дардларни, ҳасратларни ҳам.
Поездда кетаяпман шаҳаримиздан,
Кошкиди, келтирса поездлар сени!

Яна ҳижроннинг чечаги сўлди,
Ва яна дафтарим ашъорга тўлди.
Илҳомим париси бўлди мактубинг,
Очди, сўз мулкимнинг очари бўлди.


СЕВДИМ БУ КУЗАКНИ

Ғалабамиз  кузакда бўлди

Менинг кузакка йўқ эди хушим,
Севдим бу кузакни, севдим,эҳтимол...
Энди бу кузакка нағмалар қўшгум,
Севдим бу кузакни, севдим эҳтимол...

Умримдек сарғайган япроғин севдим,
Ҳазонга қопланган тупроғин севдим.
Севдим бу кадарли чеҳрасин севдим,
Севдим бу кузакни, севдим эҳтимол...

Кўнглимда бир хазон дами бор,ахир,
Кўзимда бир кузак нами бор, ахир.
Кузакнинг бир бошқа кими бор,ахир?
Севдим бу кузакни, севдим эҳтимол...

Қўлларин самога очган дарахтман,
Сўзлар ёғдираман тўлган булутман,
Энди "Кузнома"лар яратажакман
Севдим бу кузакни, севдим эҳтимол...


ШАҲИД ОНАСИМАН

Шаҳид онасиман мен, билсин эллар,
Аммо, кўз ёшимни оқизмадим  мен!
Дунёга келтирдим шаҳид боламни,
Энди ўз руҳимдан туғиламан мен.

Меникидир  Кур сойи, Гойазан тоғи,
Ҳар тошим,ҳар қоям арслон ётоғи!
Сийнамга тоғ тортмоқ истаган ёғий,
Кўрсин қандай баланд, қандай тоғман мен!

Оҳ чексам оҳимга сўзлар юлдузлар,
Самодан ерларга тушар юлдузлар,
Учранглик байроғимга қўнар юлдузлар,
Она тимсолида бир байроқман мен!

Ўғлимсиз ўтса ҳам қанча йилларим,
Дарддан оқарса ҳам қора сочларим,
Айтмас қадр билган,  жондош элларим,
Айтмагай, хазон бўлган бир япроқман мен...

Душманлар юртимга кираолмаслар,
Боғимдан гул-чечак тераолмаслар!
Шаҳидлар ўлмайди,асло ўлмаслар,
Ватан бор эканки,мавжудман мен 
ҳам!!


   ЧЕГАРАЧИЛАР

Қўлида автомат,елкама-елка,
Ватан сарҳадида турган аскарлар!
Тонг отгунича тинчлик билмаган,
На кипригин киприкка қоққан аскарлар!

Ватанга ёвқараш қилганлар бўлса,
Қиличдек керасиз қошларингизни!
Эгасиз учрангли байроққа фақат,
Ғурурла юксак бўлган бошларингизни!

Бошингиз узра юлдузли само,
Сиз нималарни ўйлаб эслайсиз?
Сиз ҳам бу заминнинг юлдузларисиз,
Тунлари субҳгача ёниб турасиз...

Қуролимиз создир,сийна устида,
Сассиз куйлаяпсиз Ватан ҳаваси...*
Сиз борсиз-зафар билан тугайди охир,
Душманлар бошлаган тупроқ даъвоси!

Ёлғиз тупроқнимас,сизлер ҳаётнинг,
Сулҳ  отонасида тўҳтаб турибсиз!
Турибсиз муқаддас  мозор устида,
Гўдак бешигида тўҳтаб турибсиз...

Осмонда қушлари,ерда гуллари,
Чечакли боғларни сиз қўрияпсиз.
Ўтмишнинг,бугуннинг посбони бўлиб,
Келажак чоғларни сиз  қўрияпсиз.

Охир келиб етди у зафар куни-
Садоси юракда,изи йўлдадир.
Қанчалар онанинг қулоғи сасда,
Қанча гўзалларнинг кўзи йўлдадир!

Аскар йигитларим,қўй Тангри ўзи,
Сизни сақласин  қазо-балодан!
Бу оғир,шарафли хизматингизда,
Кўмакчингиз келсин Арши-Аълодан!

Manevr.az

Xəbəri paylaş







Adınız:*
E-Mail:
Şərhiniz:
  • winksmile
    laughing
    angry
Kodu yazın: *
yenilə, əgər kod görünmürsə



Çox oxunanlar




Son yüklənənlər


Axtarış

Reklam

İqtisadiyyat
Media
Ədəbiyyat
İdman
Kriminal
Şou-biznes
Elan
Yazarlar
Təqvim

«    Dekabr 2024    »
BeÇaÇCaCŞB
 1
2345678
9101112131415
16171819202122
23242526272829
3031 
Sorğu


Portalımızı dəyərləndirin.



Çox oxunanlar