Sizin Reklam Burada
Xəbər lenti
22-12-2024
21-12-2024
BÜTÜN XƏBƏRLƏR

Könül yolçuluğumuz - uğurlu yoldadı...

Tarix: 04-12-2022 20:02     Baxış: 3553 A- / A+
Budəfəki könül  yolçumuz  istedadlı, incə ruhlu,  dəyərli şair Əzizə Ağahüseynqızıdır. Əzizə 
xanım təbiətə, elinə, yurduna bağlı gözəl şeirləri ilə sevilir. Ona can sağlığı, könül yolçuluğunda 
uğurlar arzu edirik. 

Təqdim etdi: Nazilə Gültac
şair, həkim,
“Könül yolçuluğu” layihəsinin Azərbaycan rəhbəri.


 Шоира.Озарбайжон Ёзувчилар ва журналистлауюшмасининг аъзоси, 5 та шеър китоб 
ва ҳикоя, публицистик мақолалар муаллифидир. Ошиқ
Пари, Қурбоний ва бошқа адабий мажлисларнинг аъзоси, ”Қизил Қалам” медиа 
мукофоти лауреати, Президент  степентианти.


АЗИЗА  ОҒАҲУСАЙИНҚИЗИ 

ЗАФАР КУНИНГ ҚУТЛУҒ БЎЛСИН, ВАТАНИМ...

Ўз юртимда асир тушди элларим, 
Хазон уриб, сўлди ғунча гулларим, 
Ўттиз йилки, оғу сўзлар тилларим, 
Тор кунимда кўмак учун келганим, 
Зафар кунинг қутлуғ бўлсин, Ватаним...

Сафарбарлик эълон қилди Қўмондон,
Ёқди  кўпга раҳбаримнинг бу онти, 
Мард ўғлоним душманимни урганда, 
Тарқаб кетди аламларим, ситамим

Зафар кунинг қутлуғ бўлсин, Ватаним..
Бургутларим парвоз қилиб учишди, 
Қуролини қучоқлашиб уришди, 
Шаҳид бўлиб бу тупроққа қоришди, 
Она каби кўнгилларда битганим... 
Зафар кунинг қутлуғ бўлсин, Ватаним..

Озарбайжон..! Жоним қурбон бу номга, 
Ўғуз юрти ҳеч қолмагай бил, ётга!!! 
Жўшиб келар кўнгилларда бир нидо... 
Озарбайжон, руҳим, жоним ва таним!!! 
Зафар кунинг қутлуғ бўлсин Ватани

ШЕЪРИМ

Анчадан мен сени ёзолмагандим, 
Қайдан юрагимга сен келдинг шеърим. 
Тангрим ёрлақаган руҳим пайисан, 
Элан вароғимга элангин шеърим. 

Ёқасан кўнглимга мустажоб бўлар, 
Юрагим ҳис ила туйғуга тўлар, 
Хаёлим бағрида дунё айланар, 
Хаёллар қўлида байроқсан... шеърим. 

Келишинг ўлимдан бир оз беридир, 
Ёндириб кўнглимнинг ёғин эритар,
Хаёли,уятчан,масъум паридир,
Кўзларим ёшини артган шеърим...

Танҳо онларимнинг у посбонидир,
Энг ширин,энг гўзал ҳаёт онидир,
Умр саройимнинг хонумонидир,
Сирини мен билан бўлган шеърим.

Ёзсам гулга ботган аслим ўйнади,
Жисмимни безаган эгним ўйнади,
Руҳим тозаланиб,кўнглим ўйнади,
Баъзан келишингни биламан шеърим!!!

Чақдинг,гумбурладинг,гоҳида ёқдинг,
Қаламнинг учидан вароққа оқдинг,
Азиза,шеърларда очилар бахтинг,
Руҳим, кайфиятим англаган шеърим,
Сўроқсиз,саволсиз келган шеърим,
Элан вароғимга,элангин шеърим.


МЕН ШЕЪР АЙТМОҚҚА ШОШИБ КЕЛЯПМАН...

Тангрим меҳмонликка кўрибди раво,
Дунёга келганим бошимга даъво, 
Бу умр курашдир, бу умр синов, 
Ғамларнинг устидан ошиб келяпман, 
Мен шеър айтмоққа шошиб келяпман.. 

Қозонда пиёзимнинг ярими қолди, 
Дастурхоним йиғилмай, у очиқ қолди, 
Идишим ювилмаган, ювуқсиз қолди, 
Юлдуздек кўкларга сочиб келяпман, 
Мен шеър айтмоққа шошиб келяпман... 

Бир учи зулмат, бири ҳайрдир, 
Бошимдан хушимни олди, айирди . 
Бу сўз мўжизаю, бу сўз сеҳрли, 
Тушиб охорига учиб келяпман, 
Мен шеър айтмоққа шошиб келяпман

Умримни яшатган илдиздир, жондир, 
Қонимда ўйнаган қайнаган қондир, 
Мени ўзим каби туйган одамдир, 
Ишониб кўнглимни очиб келяпман, 
Мен шеър айтмоққа шошиб келяпман.. 

Этаги отқулоқ,жағ-жағ, ялпизли,
Сийнаси ғамлардан  нолали, дардли
Кечаси,кундузи ғам шалолали,
Булоқдек қайнаб, тошиб келяпман,
Мен шеър айтмоққа шошиб келяпман...

Тангрим ўзи танлаб,қисмат бахт берди,
Сўзимни айтмоққа ажиб тахт берди,
Шеъримни ёзмоққа бироз вақт берди,
Шошилдим, йўллардан шошиб келяпман,
Мен шеър атмоққа шошиб келяпман...


САЛОМ, ШУШАМ...

Салом, тоғлар гўзалим,
Менинг олинмас қалъам!!!
Неча йилдир маҳбусдек...
Душманда қолган болам!!!

Эллари зиндон пастда,
Очари қай қаватда,
Ўта ғамгин вақтида,
Хаёлга толган Шушам!!!

Айри тушдик бу не сир?
Сендан ўтди бир насл.
Йилма-йил,фасл-фасл,
Чечакдек тўлган Шуша.!!!

Бу не ҳасрат,не холдир?
Мағрур юзинг бехолдир,
Учрашайлик висолдир,
Севинчдан тўлган Шушам!!!
Севинчдан тўлган Шушам!!!


ЁСУМАН...

Баҳорда ғунчалайди, иссиққа қолмас, 
Сирға тизимида қоида бузилмас, 
Унга берган меҳрим, севгим озаймас, 
Нафисдир, зарифдир, гулдир ёсуман... 

Майда ёмғирларга қоришиб келар, 
Бинафша, наргиз билан ёришиб келар, 
Манглай ёзуви-ла келишиб келар, 
Ширин-ширин сўзлаган тилдир ёсуман... 

Шунчаки боқсанг юраги музлар, 
Аёзда, туманда, салқинда сизлар, 
Юмар кўзларини қуёшни кўзлар, 
Тангрига узалган қўлдир ёсуман... 

Юлдуз-юлдуз ёниб, ойла сўзлашар, 
Гулбарг бўлиб, оққан сойла сўзлашар, 
Ғунча ишқи ила ёнар, алишар,* 
Наслига вафоли гулдир ёсуман.. 

Қишда орзуладим баҳор атрини, 
Руҳим эркалаган кўча соябонини, 
Доим эъзозлайман азиз хатрини, 
Ватандир, овулдир, уйдир ёсуман.. 


ТУЙҒУЛАРИМ...

Нома келди, садо келди Тангридан, 
Руҳим учиб туйғуларин ўқиди. 
Юрагимда сатрланди шеърларим, 
Оқ вароққа янги шеърлар тўқилди. 

Мисралардан тўн бичаман сўзимга, 
Банд-банд бўлиб сочиламан изимга, 
Ой чиққанда кўринасан кўзимга, 
Хаёлмиди, ўнгиммиди, тушмиди?

У ҳам ёқди кўк чодири чақишим, 
Яшин урди булутланди боқишим, 
Лайсон бўлиб эланганда ёғишим, 
Сатрларим мушку-анбар таратди... 

Шошиляпман ҳали дединг вахта бор, 
Тўҳта, чиқма қаршидадир қахратон,
Юрагимни тешиб  ўтган бахтиёр,
Ҳасратимнинг учи ўткир ўқидир...     

Номоз қақти хуш кунларни тила сен,
Тилак билан ғам-ғуборим сила сен,
Ҳали озин сўзлаяпман биласан,
Айтмаганим ҳали бундан кўп эди...


ТИЛИМ-ТИЛИМ, ПАРЧА-ПАРЧА СЎЗИМ-ЛА..

Қаттиқ толе тўфонидан хатлаган, 
Дардлар ила кўнгли талон одамман. 
Боқиб дема, табассум бор юзимда, 
Булут каби заиф, тўлган одамман... 

Денгиз умри соҳилларни истаган, 
Ўтганларин хотирадек сақлаган, 
Куртак-куртак очиб, ғунча боғлаган, 
Гулбарг мисол гули сўлган одамман.. 

Бу ўткинчи, бу ёлғончи дунёда, 
Минг маросим, минг аламли дунёда, 
Замин дафтар, скмо қалам дунёда, 
Ҳам ҳақиқат, ҳамда ёлғон одамман.. 

Ноил бўлдим ҳар омадга тўзимла, 
Сўз қалъасин қалаяпман чўғимла, 
Тилим-тилим, парча-парча сўзимла, 
Юракларга кўприк солган одамман... 

Улуғ Тангрим, ижобат қил  дуони, 
Фикрим жўшар, тилим айтар Қуръонни, 
Мисраларим сайр айласа Туронни, 
Севинчидан кўзи тўлган одамман

Manevr.az

Xəbəri paylaş







Adınız:*
E-Mail:
Şərhiniz:
  • winksmile
    laughing
    angry
Kodu yazın: *
yenilə, əgər kod görünmürsə



Çox oxunanlar




Son yüklənənlər


Axtarış

Reklam

İqtisadiyyat
Media
Ədəbiyyat
İdman
Kriminal
Şou-biznes
Elan
Yazarlar
Təqvim

«    Dekabr 2024    »
BeÇaÇCaCŞB
 1
2345678
9101112131415
16171819202122
23242526272829
3031 
Sorğu


Portalımızı dəyərləndirin.



Çox oxunanlar