Sizin Reklam Burada
Xəbər lenti
22-12-2024
21-12-2024
BÜTÜN XƏBƏRLƏR

Könül yolçuluğu - uğurlu yolda...

Tarix: 29-11-2022 21:13     Baxış: 2361 A- / A+

Əsəd Cahangir


   Budəfəki könül yolçumuz tanınmış tənqidçi, şair, söz adam – Əsəd Cahangirdir.
 Əsəd Cahangir ömrünün və yaradıcılığının kamillik mərhələsindədir. Onun poetik landştaftı çox genişdir. Gözəl şeirlər yazır, mahnılar bəstələyir, ədəbi tənqiddə öz çəkisi olan qələm adamıdır - Əsəd Cahangir.
 O, ədəbi tənqidimizin layiqli davamçısıdır. 
Uca Tanrı qələm tutan əlini əsdirməsin, dünyaya, cahana sığmayan könlünü həmişə şad eləsin. Şair ruhu əlçatmaz  yüksəkliklərdə pərvaz eləsin. 


Təqdim etdi: Nazilə Gültac,
şair, həkim, “Könül yolçuluğu”
 layihəsinin Azərbaycan rəhbəri

 ***
 
Танқидчи, эссеист шоир, Озарбайжон Ёзувчилар Уюшмаси идора ҳайъатининг аъзоси, “Озарбайжон” журнали бош муҳаррир ўринбосари,Президент мукофотчиси, “Қизил қалам” мукофоти совриндори.

 
 
АСАД ЖАҲОНГИР
 
 
РЕЖЕП ТОЙИБ ЭРДОГАН  ТАШРИФИГА
 
Қадам босиб дўст элидан, 
Бобом Хуш келдинг, хуш келдинг! 
На гўзалдир сендаги бу, 
қадам! Хуш келдинг, хуш келдинг! 
 
Келдинг гул очди юзим ҳам, 
Кулди тоғим ҳам, тузим ҳам! 
Фикримда маъно, сўзим ҳам,
нидом! Хуш келдинг, хуш келдинг! 
 
Азизлардан азиз устоз, 
Қўлинг ўпай, бўйинг қучай! 
Ташрифингдан билсанг қандай, 
шодман! Хуш келдинг, хуш келдинг! 
 
Илк кундан она бешигим, 
Мушкул кунда сен кешийим*
Кел севинсин уй-эшигим, 
одам! Хуш келдинг, хуш келдинг! 
 
Югур Турон элим, югур, 
Нур бўлиб дунёга ёйил! 
Юрагимда қоним, нури-
дийдам! Хуш келдинг, хуш келдинг! 
 
Зулматларда чироқсан ё, 
Ҳақ йўлида кераксан ё!
Кўкдан тушган малаксан ё, 
одам? Хуш келдинг, хуш келдинг! 
 
Қадим чоғдан келган сасим, 
Танритоғдан келган сасим, 
Қорабоғдан келган сасим-
садом, хуш келдинг, хуш келдинг! 
 
Эр йигитларнинг бошисан, 
Жараёнлар йўлдошисан! 
Илҳомимнинг қардошисан,
мудом! Хуш келдинг, хуш келдинг! 
 
Эй улуғ руҳ, сен кимсан, ким? 
Онти қадим, сўзи ҳаким!
Муҳаммад, Исо, Иброҳим, 
Одам! Хуш келдинг, хуш келдинг!
 
*кешийим-посбоним
 
 

ҚАЙТАР МЕНИ ДЕНГИЗЛАРГА
 
Тангрим, сендан бошқа ҳеч ким, 
Кимлигимни билмас, ахир! 
Айланаман дунё билан,
дунё йўлин бермас ахир, 
қайтар мени денгизларга... 
 
Ё тош айла, ёки қуш эт!
обор мени бир уйқуга... 
Булут қилгин, ёмғир айла, 
айлантир бир томчи сувга, 
қайтар мени денгизларга... 
 
Денгизларнинг муҳаббати
абадий ва тубсиз бўлар! 
Унда бари соф ва тоза, 
унда бари салқин бўлар, 
қайтар мени денгизларга... 
 
Тишим бўлсин марваридлар, 
сув ўтлар сочларим бўлсин! 
Бўлсин Олтин балиқ дўстим,
сув париси ёрим бўлсин, 
қайтар мени денгизларга... 
 
Юлиб сувўт сочларимни! 
селга бермоқни истайман! 
Сувда ўлим  қандай бўлар? 
Сувда ўлмоқни истайман,
қайтар мени денгизларга...
 
 
ТУШ
 
Тўсатдан учиб ногаҳон,
елкамга қўнган қушга боқ! 
Сал қолди, елкам синарди, 
қанотлари синганга боқ! 
 
Буриб фалакнинг қулоғин, 
не тонгки, кунботар келди? 
Эллик беш йил кутган эдим, 
Не учун шунча кеч келди? 
 
Елкамга қўнган бу қушнинг, 
ўнги бор, сўли кўринмас, 
Юзимга нафаси тегди,
қаноти-қўли кўринмас. 
 
Кўз ёшимни донлаган қуш, 
кимса йўқ сенга дон бергали.
Отам келса, онам келсайди, 
Сенга иссиқ ин қургани.
 
Йигит на она сутидан, 
на ота қонидан келар, 
Елкаларга қўнган қушлар
Аллоҳнинг ёнидан келар. 
 
Сенга Ҳақнинг қуши қўнди, 
баҳтиёр бўлиб бошинга! 
тумшуғида сўз келтирди, 
Аллоҳдан янги ёшинга! 
 
Елканга қушлар қўнганда, 
онанг бўлмас, отанг бўлмас, 
Магар қуш бўлуб учарсан, 
унда сендан одам бўлмас. 
 
 
 
КУНГАБОҚАР
 
Сизларни бунчалар ёнма-ён,
ким экибди кунгабоқар.
Сенга бу кўз ва бу қошларни,
ким тортибди кунгабоқар.
 
Боқишларинг сувдан тиниқ,
ойдан учқурдир кипригинг.
Айтчи кўрай, сени тангри,
нечун сариқдир кипригинг?
 
Тонг ёришганда очилиб,
ҳар ботганда сўлган гўзал!
Оламга нурдек сочилиб,
ўзи қуёш бўлган гўзал?
 
Кун ахир ёндириб ёқар,
севги  бисёрдир сизларда?!
Минги бир қуёшга боқар,
қизғанмоқ йўқдир сизларда?!
 
Гапир, бир эшитай сўзинг,
сайр этган кунни найларсан.
Оламни ёндириб ўзин,
безаган кунни найларсан.
 
Тутилиб оёғинг-қўлинг,
тикилиб кўзинг қуёшга.
Ҳайратдан лол бўлиб тилинг,
нима дер сўзинг қуёшга?
 
Мен ҳам яшадим бу онни,
туннинг энг кеча вақти.
Руҳимнинг сарбаст замони,
ўйларимнинг ҳежо вақти.
 
Мен ва сен,
ёлғиз кеча,
тонг киради орамизга.
Сени севардим ўзгача,
Аллоҳ кирар орамизга.
 
Кўргач борлиқни унутиб,
гуноҳларга ботмоқ гўзал.
ёки вафо йўлин тутиб,
кунгабоқар бўлмоқ гўзал?!
 
 
 
 ЮРАГИМ, ШОШМАГИН ТОШГА АЙЛАНМА
 
Юрагим шошмагин, тошга айланма, 
Ахир бир навқиронла аҳдинг бор сенинг...
Бунча тез унутилди илк ёшлик онти,
Бунча тез тарк айлади орзулар сени?
Юрагим шошилма, тошга айланма,
Биламан йўлингда тиканлар сероб,
Шуҳрат исин берган ширин истаклар,
Сурмали бўялган ёлғон беҳисоб.
Чиқар одимбоши тошга дўнмоққа
Ҳўб ажойиб ҳали имконлар чиқар,
Вазифа устида тугиб қуйруғин
Тик турган кўзойнакли илонлар чиқар...
Бир парча гўшт бўлмоқ,балки қийиндир,
Балки тош бўлмасанг чаларлар сени,
Сувсиз бир қудуққа соларлар сени?!
Юрагим шошмагин, тошга айланма,
Ахир тошга дўниб нима қиласан,
Балки бир нималар қилмоқчидирсан?!
Баҳор ваъдасида,ёз ваъдасида,
Кимнингдир кайфининг соз ваъдасида,
Яхшини ёмонга  қўшарлар,валлоҳ
Кўтариб бир итга отарлар,валлоҳ!
Тушарсан чаманга,тушарсан боққа,
Чилик-чилик этиб сокинлигингни
Тушарсан ёки бир сокин ўтоққа,
Кимнингдир тизига тўқнашиб олдин,
Кимнидир бошига тегиб кетарсан.
Ғунча дудоғидан сут бўйи келган.
Гўдакнинг устига тушган ел каби
Кўзининг ёшига тегиб кетарсан!
Юрагим шошмагин, тошга айланма,
Билдик биз, жудаям қимматли тошсан,
Ёқутсан,зумрадсан,бошдан ҳам бошсан!
Тошда севги қани, илҳомга келсин,
Оппоқ қанотларин қоқиб малаклар,
Туннинг қўйнидан саломга келсин?!
Юрагим шошмагин,тошга айланма,
Ахир,сен юраксан, бир  парча этсан,
Ахир тошга дўниб нима қиласан?
Бир олтин саройга қурсалар шундай,
Аллоҳни ҳам сенда кўрсалар шундай,
Не бўлса,юрак ҳам бўлмаяжаксан,
Кўзи ёшли кўрдим дўстим бир қизни       
Сен томчи-томчи бўлиб тўлмаяжаксан,
Қонинг бўлмаяжак қоралар баъзан,
Баъзан  сирли-сирли санчмаяжаксан,
Сел каби жўшиб бир шод хабардан,
Юракдан юракка тошмаяжаксан!...
Юрагим шошмагин, тошга айланма,
Умр бир нафасдир тўҳтаяжаксан.
Бузиб бандини бу тош сукутнинг,
Ширин бир уйқудан уйғонажаксан.
Сўнг марта дунёга очиб кўзингни,
Кадарли кўзларда ёш кўражаксан.
Оний бир чақмоқнинг қаҳқаҳасидан,
Илк марта бир ховуч тош кўражаксан!...
Ким билсин бу мушкул имтихон куни,
Қуруқ бўлажаксан,нам бўлажаксан!
Малаклар қўйнига олажак балки,
Эҳтимол ҳаммага бош бўлажаксан!
Билмадим аммо...
Билки не бўлсанг ҳам,қандай бўлсанг ҳам,
Тангрининг айтгани, ул ёмғирли кун,
Устингда охири исм ёзилиб,
Бир рақам ва битта шариф ёзилиб,
Тош бўлажаксан...
Юрагим шошмагин,тошга айланма,,                 
Усиз ҳам охири тош бўлажаксан...
 
Tərcümə edən: Gülzira Şaripova 
şair, tərcüməçi


Manevr.az

Xəbəri paylaş







Adınız:*
E-Mail:
Şərhiniz:
  • winksmile
    laughing
    angry
Kodu yazın: *
yenilə, əgər kod görünmürsə



Çox oxunanlar




Son yüklənənlər


Axtarış

Reklam

İqtisadiyyat
Media
Ədəbiyyat
İdman
Kriminal
Şou-biznes
Elan
Yazarlar
Təqvim

«    Dekabr 2024    »
BeÇaÇCaCŞB
 1
2345678
9101112131415
16171819202122
23242526272829
3031 
Sorğu


Portalımızı dəyərləndirin.



Çox oxunanlar